
Месси “Рома”да ўйнаса нима бўларди?
“Рома” ва Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Франческо Тотти жаҳон футболида “Олтин тўп”ни саккиз маротаба қўлга киритган Лионель Месси Рим клубида ўйнаганида индивидуал совринларга лойиқ кўрилмаслигини айтди.
- Мессини “Рома”да 25 йил ўйнатинг. Шунда у нечта “Олтин тўп”га эга чиқарди? Жавоб – ноль, - деди Франческо Тотти.
Таъкидлаш керакки, италиялик юлдуз бутун профессионал фаолиятида бир клуб – “Рома”да ўтказган. У пойтахт клубида тарбияланган ва шу жамоада 25 йил садоқат билан ўйнади.
Тотти “Рома”да бир бор Италия чемпиони, икки маротабадан мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби бўлди. 2006 йили Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиои бўлди.
Лионель Месси ҳам фаолиятининг катта қисмини “Барселона”да ўтказиб, 2021 йилнинг ёзигача каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик тақдир тақозоси билан “Пари Сен-Жермен” ва “Интер Майами”да пайдо бўлди.
Фикрлар