Месси Роналду ҳақида гапирди

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Ювентус" форварди Криштиану Роналду борасида жуда яхши фикрларини билдирди.

- Роналду кетиб, "Реал" кўп нарса йўқотдими?

- Улар кўплаб голларни йўқотишди. Бундай бўлиши маълум ҳам эди. Роналду нафақат гол уради, балки жамоага яна кўп нарса бера олади.

Энди улар хоҳлашадими ёки йўқ, бир мавсумда 50 та гол урадиган футболчи энди жамоада бўлмайди.

"Реал"да кўплаб яхши футболчилар бор, аммо Роналду бир мавсумда 50 та гол урарди.

- Роналдунинг ҳозирги ўйинлари ҳақида нима дея оласиз?

- У голлар уришда давом этяпти, бу яхши ҳолат. У "йиртқич" ҳужумчи, у голлар уришни ёқтиради. У доим ўйнаганида голлар уради. Ҳужумчи сифатида Роналду жуда кучли ҳислатларга эга. Ҳеч бўлмаганда, у ўз ўйинини ўзгартира олади, - деди Месси.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли португалиялик ҳужумчи А Сериянинг жорий мавсумида 20 та баҳс ўтказиб, 20 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!