Месси Роналдуни қувяпти
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг профессионал фаолиятида 928-голини урди.
39 ёшли аргентиналик юлдуз МЛС доирасидаги «Нэшвилл»га қарши ўйинда гол муаллифига айланди. Учрашувда «Интер Майами» 2:1 ҳисобида олдинда борганига қарамай, сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборда ва ғалабани қўлдан чиқарди.
Лионель Месси умумий ҳисобда 1174та расмий ўйинда майдонга тушиб, 928та гол урган ва 423 марта голли узатма амалга оширган.
Унинг асосий рақиби ҳисобланган 41 ёшли Криштиану Роналду эса 1336 та ўйинда 979 та гол ва 261 та самарали пас билан қайд этилган.

Фикрлар