Месси туфайли Хавидан воз кечишди

АҚШнинг “Интер Майами” клуби раҳбарияти бош мураббийликка “Барселона”дан кетганидан кейин ишсиз юрган Хави Эрнандесни олиб келмоқчи эди.

Бироқ майамиликлар бу фикрдан қайтди. Sport.es сайтининг маълум қилишича, бунга жамоа етакчилари Лионель Месси ва Жорди Альбанинг собиқ жамоадошлари Хави билан муносабатлари яхши эмаслиги сабаб бўлган.

Манбага кўра, Месси ва Хави доим шахсий ва профессионал муносабатларни сақлаб келган, бироқ кейинги пайтда орага совуқчилик тушган. Айни пайтда Месси ва Альбанинг Хави билан алоқалари узилиб қолган. Бироқ “Интер Майами”нинг яна бир футболчиси Серхио Бускетс Хавининг дўсти ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Хви 2015 йили “Барселона”ни тарк этгунга қадар Месси, Бускетс ва Альба билан каталонияликлар шарафини бирга ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!