Месси ва ПСЖ раҳбарияти нега келиша олмаяпти?

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ва ПСЖ раҳбарияти ўртасидаги музокаралар ҳақида яна бир янгилик пайдо бўлди. Goal.com порталининг хабар беришича, томонлар молиявий келишмовчиликлар туфайли янги шартнома борасида муросага кела олмаяпти.

Парижлик гранди 35 ёшли футболчининг маошини молиявий фейр-плейга мослаштириш учун камайтирмоқчи, бироқ Лионель унинг маоши камайтирилишга қарши. Жаҳон чемпиони маошни ҳозирги даражада сақлаб қолмоқчи. Музокаралар эса давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг парижликлар билан амалдаги шартномаси шу ёзда якунига етади. Ҳужумчи Франция клубига 2021 йилда “Барселона”дан эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!