Месси ва Роналду бир жамоадан жой олди
Бу жамоани енгиб бўлмайди...
Аналитика ва статистикага ихтисослашган FourFourTwo портали барча замонларнинг энг зўр ўйинчиларидан таркиб топган рамзий жамоа тузиб чиқди.
Бу жамоага энг нуфузли индивиуал соврин – “Олтин тўп”ни энг кўп қўлга киритган икки юлдуз – Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳам киритилди.
Рамзий жамоадан ўрин эгаллаган бу икки ўйинчидан ташқари дарвозабон Мануэль Нойер ҳам профессионал фаолиятини давом эттирмоқда.
Рамзий жамоа қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон:
Мануэль Нойер (Германия);
Ҳимоячилар:
Карлос Алберто (Бразилия), Паоло Мальдини (Италия), Бобби Мур (Англия), Франко Барези (Италия);
Ярим ҳимоячилар:
Лотар Маттеус (Германия), Андрес Иньеста (Испания), Диего Марадона (Аргентина);
Ҳужумчилар:
Лионель Месси (Аргентина), Пеле (Бразилия), Криштиану Роналду (Португалия).
Изоҳлар (0)