Месси ва Роналду пойгаси авжига чиқяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг профессионал фаолиятида 923-голни урди.

39 ёшли аргентиналик юлдуз навбатдаги голини МЛС доирасидаги «Торонто»га қарши ўйинда (1:2) қайд этди.

Шу тариқа, Месси умумий ҳисобда 1170та расмий ўйинда майдонга тушиб, 923та гол ва 420та голли узатма муаллифига айланди.

Унинг асосий рақиби, 41 ёшли «Ал-Наср» форварди Криштиану Роналду эса 1331та учрашувда 977та гол урган ва 261та голли пас берган. Криштиану Роналду куни кеча янги мавсумдаги илк учрашувини ўтказиб, ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган эди.

Ҳар иккала юлдуз жаҳон футболи тарихида профессионал даражада энг кўп тўп киритган футболчилар ҳисобланади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!