Месси ва Суарес Роналдонинг рекордини янгилади
Жаҳон Чемпионатига саралаш баҳслари доирасида Уругвай ҳамда Аргентина терма жамоалари ўз ўйинини ўтказди.
Ўз майдонида Чили термасини қабул қилган уругвайликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда киритилган илк голга "Атлетико" ҳужумчиси Луис Суарес муаллифлик қилди. Шунингдек, Аргентина терма жамоаси Эквадорга қарши баҳсни 1:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этди. Ягона гол Лионель Месси томонидан киритилди.
Шу тариқа, ҳар икки футболчи терма жамоа сафида расмий ўйинлардаги 39-голларини киритди ва бу борада Бразилия терма жамоаси собиқ форварди Роналдони орта қолдирди.
Фикрлар