Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Месси халқдан узр сўради

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Унинг айби нима экан?

АҚШнинг “Интер Майами” клуби расмий сайти орқали чемпионлик тури доирасида  Пуэрто-Рикода  “Индепендьенте”га қарши ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви 26 февралга кўчирилганини эълон қилди.

Бунга жамоа сардори Лионель Мессининг жароҳати сабаб бўлган.

38 ёшли юлдуз бу ҳолат учун Пуэрто-Рико мухлисларидан узр сўради.

- Афсуски, сўнгги ўйинда мушакларимда тарангликни ҳис қилдим, лекин сизлар билан учрашувни жуда кутган эдик, шунинг учун клуб билан бирга мен Пуэрто-Рикога бориб ўйнай олишим учун муқобил санани топиш устида ишладик.

Биз сизлар қанчалик ҳаяжонланаётганингизни ва “Интер Майами” ўйинини кўришни исташингизни биламиз, бу яқин орада амалга ошса жуда яхши бўларди, - деди Лионель Месси.

Лионель Мессининг бу мурожаати ижтимоий тармоқларда жуда тез кенг тарқалди. Футбол юлдузининг мухлисларга нисбатан кўрсатган қадр-қиммати ва ҳиссиётлари алоҳида эътибор ва эътирофга лойиқ экани айтилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ