Месси Ямалнинг ўйнини баҳолади!
Bilolbek Imomov
Жаҳон чемпиони ёш юлдузга қандай баҳо берди?
"Интер Маями" ҳужумчиси ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси "Барселона"нинг ёш истеъдоди Ламин Ямалнинг ўйинидан катта таассурот олганини таъкидлади.
— Ламин Ямалнинг кўрсатаётган ўйини, майдонда қилган ишлари ва ёш бўлишига қарамай, эришган ютуқлари жуда таъсирли. У 17 ёшидаёқ Испания билан Европа чемпионлигини қўлга киритди.
Ўсишда давом этади, профессионал футболчи сифатида ривожланади ва жамоага ўз ҳиссасини қўшади — худди мен қилганим каби.
Унинг қобилиятлари ажойиб ва у аллақачон дунёдаги энг яхши футболчилар қаторида, - дея таъриф бериб ўтди аргентиналик юлдуз.

Изоҳлар (0)