Месси яна бир жабҳада Марадонага тенглашиб олди

Лионель Месси жаҳон чемпионати финалидаги ўйинлари сони бўйича Диего Марадонага тенглашди.

Аргентина ЖЧ-2022 ярим финалида Хорватияни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди. Энди жанубий америкаликлар ҳал қилувчи баҳсда Франция ёки Марокаш билан тўқнаш келишади.

Айтиш керакки, Месси иккинчи марта жаҳон чемпионати финалига чиқди. Бундан аввал 2014 йилда Аргентина терма жамоаси финал учрашувида Германияга мағлуб бўлганди (0:1).

Эътиборлиси, Месси мундиаллар финалига чиқиш бўйича афсонавий Диего Марадонага тенглашиб олди. Боиси Марадона ҳам фаолияти давомида икки марта жаҳон чемпионати финалида ўйнаган. Аргентиналиклар 1986 йилги финалда Германияни 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 1990 йилда ҳам ҳал қилувчи ўйинда яна немисларга қарши баҳс олиб борган. Бироқ бу сафар 1:0 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!