Месси яна иккита гол урди, олдинда фақат Роналду

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг 920- ва 921-голларини урди.

39 ёшли аргентиналик юлдуз Лигалар кубоги гуруҳ босқичида Мексиканинг «Атлетико Сан-Луис» жамоасига қарши ўйинда дубль қайд этди. 

Учрашувнинг илк бўлими 3:1 ҳисоби билан «Интер Майами» фойдасига якунланди. Месси 11- ва 44-дақиқаларда гол урди.  У нафақат икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди, балки бир голга узатма ҳам берди.

Шу тариқа, Месси профессионал фаолияти давомида 1166 ўйинда 921 гол уриб, 418 голли узатма амалга оширган.

«Ан-Наср» форварди Криштиану Роналду эса ҳозирча 1330 ўйинда 976 гол ва 261 голли пас билан қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!