Месси яна “Олтин тўп”ни олса, катта жанжал бўлади

Футболчиларнинг энг нуфузли соврини “Олтин тўп” топшириладиган палла яқинлашиб келмоқда. Ахборот манбаларида бу гал ушбу совринни ўз фаолияти давомида саккизинчи маротаба Лионель Месси қўлга киритиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди.

“Вест Хэм” футболчиси Майкл Антонио яна Мессига бу соврин топширилиши катта муаммоларни келтириб чиқаришини айтди.

- Мен Мессининг жаҳон чемпионатида ғолиб чиққани катта воқеа эканини тушуниб турибман. Лекин ўтган мавсум треблга эришган жамоани унутиб бўлмайди ва Эрлинг Холанд бу муваффақият учун нималар қилганини ва барча рекордларни янгилаганига кўз юмиш мумкин эмас.

Холанд “Олтин тўп”ни олишга лойиқ. Агар бу соврин унга берилмаса, катта можаро келиб чиқади, - деди Майкл Антонио.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!