Месси: "Зўр давр учун Роналдуга миннатдорчилик билдираман"

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси португалиялик футболчи Криштиану Роналду билан ўртадаги рақобат борасида гапириб ўтди. 

"Роналду билан ўртадаги рақобат? Бу давр учун у ажойиб эди ва одамлар интригадан роҳатланишди. Индивидуал томондан иккимиз ҳам супер саёҳатни бошдан кечирдик. 

Зўр давр учун унга миннатдорчилик билдираман. Бутун фаолиятим давомида мен Роналду билан бир вақтда тўп тепганимдан фахрланаман", - деди Лео.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ва Франция терма жамоалари ўртасидаги финал баҳси бугун 20:00 да старт олади.

  • ЖЧ-2022
  • Финал

Аргентина

  • Лионель Месси 23', 109'
  • Анхель Ди Мария 36'
3 : 3

18/12/2022 20:00

Франция

  • Килиан Мбаппе 80', 81', 116'

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!