Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мессидан зўр тўрт фуболчи бор!

Улар кимлар?

Британиялик таниқли журналист Пирс Морган жаҳон футболида “Олтин тўп”нинг саккиз карра соҳиби Лионель Мессидан кучли тўрт футболчи борлигини айтди.

Морганнинг фикрича, футбол тарихидаги энг зўр футболчи Криштиану Роналду ҳисобланади.

- Мен энг зўр футболчи сифатида Криштиану Роналду, бразилиялик Роналдо, Тьерри Анри ва Роналдиньони танлайман, - деди Пирс Морган.

Криштиану Роналду фаолияти давомида беш бор “Олтин тўп”га эга чиққан. У расмий учрашувларда ва терма жамоа таркибида халқаро миқёсда энг кўп тўп киритган футболчи ҳисобланади.

Бундан ташқари 40 ёшли юлдуз яқинда терма жамоа сафида энг кўп – 132 марта ғалаба қозонган ўйинчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ