Мессига ПСЖ ёқмаган. Чунки...

"Шарлотта" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Кортрейк"да ўйнаётган Брехт Дежагере "Интер Майами" клуби ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди.

“Финал ҳуштаги янграганидан сўнг, мен ундан қаерда ўзини яхши ҳис қилаётганини сўрадим - Майамидами ёки Францияда. У ҳайрон бўлди. “Тулуза” футболчиси бўлганимда “Парк де Пренс”да унга қарши ўйнаганимни эсладим. Лео мени эсламади ... лекин мен учун ўшанда у амалга ошган болалик орзуси эди.

Месси ҳар доим менинг севимли футболчим бўлган! У билан учрашиш ақл бовар қилмайдиган нарса эди... Ва ўша куни у менга ПСЖда ўзини ёмон ҳис қилганини айтди. Чунки аввалига парижликлар уни яхши қабул қилишган бўлса, Чемпионлар лигасидаги муваффақияцизликдан сўнг, мухлислар ҳар гал тўпга тегинишда хуштакбозлик қила бошлашди ва у бундан тез чарчади.

Ўша куни уни бир неча марта йиқитганман. Шунинг учун ўйиндан сўнг унинг футболкасини сўрашга журъат эта олмадим: ҳар сафар 100 га яқин одам ундан футболка сўраса, у бундан чарчаган бўлса керак...”, - деди Дежагер.

Месси 2023 йилда айнан ПСЖдан “Интер Майами”га ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!