Мессига қизиқаётган клуб Рамосни ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи

"Ал-Ҳилол" ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос трансферини амалга оширмоқчи, дея хабар бермоқда инсайдер Николо Скира. Саудия клуби испанга йиллик 28 миллион евролик маош таклиф қилишга тайёр.

ПСЖ ёзда катта трансферларга қўл уради. Шунингдек, парижликларни бир қанча футболчилар тарк этади. Улар орасида 37 ёшли ҳимоячи ҳам бўлиши мумкин. Сабаби, унинг жамоа билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида тугайди ва янги битим борасида музокаралар ўтказилмаяпти.  

"Ал-Ҳилол" ёзда Рамосдан ташқари Мессини ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Жамоа аргентиналик ҳужумчига йилига 400 миллион евро тўламоқчи. Лионелнинг ҳам келажаги сўроқ остида қолмоқда. У ПСЖнинг таклифини қабул қилмади ва "Барса"га қайтиш эҳимоли мавжуд. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!