Мессини энди терма жамоага керак эмасми?

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессини сентябрь ойи йиғинлари ва учрашувларига таклиф қилмади.

Скалони бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади.

- Месси билан гаплашдим ва унинг аҳволини суриштирибди. Лео ҳали машғулотларга киришгани йўқ ва шу боис, уни терма жамоага чақиришга ҳали жуда эрта.

Месси аҳволи яхшиланаётганини, лекин майдонга қачон қайтишини вақт кўрсатишини айтди. Сафга қачон қайтиши ҳали аниқ эмас.

Терма жамоа сардорининг кейинги йиғинга чақиртилиши унинг клуб миқёсидаги ўйинларига боғлиқ бўлади, - деди Лионель Скалони.

37 ёшли Месси ёзда Америка кубоги мусобақасининг финалида Колумбия терма жамоаси билан бўлган финал учрашувида жароҳат олганди. Ўшандан бери машҳур футболчи майдонга қайтгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!