Мессини қўйиб юборишга мажбур эмасмиз!

  • 08 Nov 12:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Лионель Месси жароҳатидан даволанаётганига қарамай, 2022 йили Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этиш учун Аргентина терма жамоасига чақиртирилган.

Tecno

ПСЖ спорт директори Леонардо клуб жароҳатидан тикланаётган ярим ҳимоячи Леандро Паредес ва ҳужумчи Лионель Мессини Аргантинанинг ноябрь ойидаги ўйинларига қўйиб юборишга мажбур эмаслигини таъкидламоқда.

Бизнинг фикримизга кўра, етарли жисмоний тайёргарликка эга бўлмаган ва жароҳатидан тикланиш жараёнида бўлган ўйинчиларни терма жамоага қўйиб юбориш мажбуриятига қўшилмаймиз. Бунда ҳеч қандай мантиқ йўқ ва бу ҳолатни мувофиқлаштириш учун ФИФА ҳуқуқий томондан эътибор қаратиши талаб этилади, - деди Леонардо.

Маълумотларга қараганда, Месси тизза ва тиззаости пайидан шикастланган ва даволанишни давом эттирмоқда. Паредес эса сон қисмидан олган жароҳатидан энди қутилди ва машғулотларга қўшилганига кўп бўлгани йўқ.

Аргентина терма жамоаси тиббий ходимлари Месси ва Паредес 17 нябрь куни Бразилия терма жамоаси билан бўладиган муҳим учрашувгача майдонга тушишга тайёр бўлади, деб ҳисобламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!