Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мессини терма жамоага киритишмади

Унинг хизматлари камлик қилди

МЛС мунтазам чемпионат якунларига кўра, рамзий терма жамоани эълон қилди. Қизиғи шундаки, ёзда ПСЖдан “Интер Майами”га кўчиб ўтган Лионель Месси бу жамоага киритлмади.

Аргентиналик юлдузнинг чемпионат давомида олтита учрашувда қатнашиб, битта гол ва икки ассист муаллифи бўлган рамзий жамоага киритиш учун етарли асос бўлмади.

Рамзий терма жамоаси қуйидагича кўриниш олди.

Дарвозабон: Роман Бюрки (“Сент-Луис”)

Ҳимоячилар: Мэтт Мязга (“Цинциннати”), Тим Паркер (“Сент-Луис”), Уокер Циммерман (“Нэшвилл”)

Ярим ҳимоячилар: Лусиано Акоста (“Цинциннати”), Тьяго Альмада (“Атланта”), Эктор Эррера (“Хьюстон Динамо”), Хани Мухтар (“Нэшвилл”)

Ҳужумчилар: Дэнни Буанга (“Лос-Анджелес”), Георгиос Якумакис (“Атланта”), Кучо Эрнандес (“Коламбус Крю”).

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ