Мессини ёмон кўрадиганлар бор экан...
“Ливерпуль”нинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи Жон Ахтерберг Аргентина терма жамоаси юлдузи Лионель Мессини кескин танқид қилди.
- Мессининг айрим ҳолларда такаббурлик қилиши менга умуман ёқмайди. Мен унинг футболчи сифатидаги маҳоратини яхши кўраман, лекин жамоамизга қарши ўйнаганида жуда кўп “шўнғиб”, жарима ишлашга уринарди ва нуқтадан бизга гол урарди.
Менга Робертсон ўйинда Мессини бир уриб, таъзирини берган вазият жуда ёққан эди, - деди Жон Ахтерберг.
Ҳозир Лионель Месси бир йилдан бери бошқа қитъада тўп тепмоқда. Жаҳон футболида энг кўп – 45 та совринга эга 37 ёшли футболчининг “Интер Майами” билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнигача давом этади.
Фикрлар