Мессининг ЖЧ-2026 «Олтин тўп»ни олиш эҳтимоли Англия устидан ғалабадан сўнг 88 фоизга етди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатида энг яхши футболчи деб топилиши эҳтимоли жуда юқори экани айтилмоқда. Polymarket платформаси маълумотларига кўра, аргентиналик юлдузнинг ушбу мукофотга эга чиқиши эҳтимоли 88 фоизга етган.

Бундай баҳолашга сабаб — Англияга қарши ярим финал баҳсида Аргентина ғалабаси (2:1) ва жамоанинг финалга йўл олиши бўлди. Шу учрашувдан сўнг Мессининг асосий индивидуал совринни қўлга киритиш имконияти бир зумда 76 фоизга ошган.

Платформа статистикасига назар ташласак, ҳозирча Месси рақобатчиларини кескин ортида қолдирмоқда. Унинг энг яқин таъқибчиси — Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри бўлиб, унга 9 фоизлик имконият берилган.

Polymarket версиясига кўра, ЖЧ-2026нинг энг яхши ўйинчиси бўлиш эҳтимоли қуйидагича тақсимланган:

1. Лионель Месси (Аргентина) — 88% (+76%).
2. Родри (Испания) — 9% (-2%).
3. Ламин Ямаль (Испания) — 2% (-16%).
4. Килиан Мбаппе (Франция) — 1% (-13%).
5. Жуд Беллингем (Англия) — 1%.
6. Гарри Кейн (Англия) — 1 фоиздан кам.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!