Мессининг ўрнини ким эгаллайди?

Каталония клуби раҳбарияти 17 ёшли ҳужумчи Ансу Фати бўйича якуний қарорини эълон қилди.

- Фатига кўп жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Ансу сотилмайди. У академиясиз тарбияланувчиси ва клуб келажаги учун муҳим футболчи, - деди “Барселона” президенти Бартомеу.

Якунланган мавсумда Фати 24 та учрашувда майдонга тушиб, еттита гол урди. Гарчи унинг трансфер суммаси 50 миллион еврога баҳоланаётган бўлса-да, “Барселона” раҳбарияти  “Манчестер Юнайтед”нинг 100 ва 150 миллион евролик таклифларини рад этди.

1164157794.jpg.0

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)