Мессининг Роналдуга етишига анча бор...

Америка кубогида иштирок этаётган Лионель Месси мусобақанинг ярим финалида Канада терма жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, аргентиналикларнинг финалга чиқишига муносиб ҳисса қўшди.

Бу гол 37 ёшли ҳужумчини терма жамоалар тўпурарлари рейтингида иккинчи ўринга олиб чиқди. Бунгача Месси 108 та гол билан эронлик форвард Али Дайи билан бир хил кўрсаткичга эга эди.

Лео халқаро миқёсда 109-голини киритиб, Али Дайини учинчи поғонага суриб қўйди.

Терма жамоада гол уриш бўйича яққол етакчи 39 ёшли Криштиану Роналду ҳисобланади. Португалиялик ҳужумчи ўз юрти бош жамоаси сафида 130 маротаба рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Бунинг учун Роналдуга 212 та учрашув керак бўлди.

Лионель Месси эса, 109-голини Аргентина терма жамоасидаги 186-ўйинида киритди. Бу кўрсаткич бўйича Месси Роналдуга етишига ҳали анча бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!