Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Мессининг ворисига тўртта гранд харидор

Футболчи шунга арзийди

Аргентина терма жамоаси ва Италиянинг «Комо» клуби ярим ҳимоячиси Николас Пас бир қатор етакчи европа жамоалари диққат марказида турибди.

Fichajes нашри хабарига кўра, 22 ёшли футболчининг ўйинларини «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед», шунингдек, Лондоннинг «Челси» ва «Арсенал» клублари кузатиб бормоқда. Шу билан бирга, Мадриднинг «Реал» клуби аргентиналик футболчини 80 миллион евро эвазига қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга. Ушбу банд келаси йил ёзги трансфер ойнасида ишга туширилиши мумкин.

Айни пайтгача қизиқиш билдирган бирор клуб расмий таклиф йўлмагани қайд этилмоқда.

Жорий мавсумда Пас 14 та ўйинда майдонга тушиб, олти бор гол урди ва саккизта голли узатма муаллифи бўлди.

Таъкидлаш жоизки, Николас Пас Аргентина терма жамоасида фаолиятини якунлаган Лионель Мессининг вориси сифатида қадрланади. 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ