Месут Ўзил футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди
"Арсенал", "Реал" ва Германия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Месут Ўзил 34 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади.
Бу ҳақда Ўзил ўз инстаграм саҳифасида эълон қилди. У 17 йиллик карьераси давомида Жаҳон чемпионати, Испания чемпионати, Англия кубоги ва Германия кубогида зафар қучган.
Жами 645 учрашувда майдонга тушган Месут 114 та гол ҳамда 222 та ассист муаллифига айланган.
Фикрлар