Месут Ўзил "Тоттенхэм"нинг ёмон серияси ҳақида: "Улар қайтди"

"Тоттенхэм" АПЛнинг 15-турида "Вест Хэм"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, ғалабасиз сериясини давом эттирди. Қизиқарли томони мазкур ўйинда "шпорлар" ҳисобни очган эди. Давид Мойез шогирдлари камбэк қилишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Лондон клуби ўйинда биринчи бўлиб гол уриб, кетма-кет 5 та баҳсда ғалаба қозона олмаган ягона жамоага айланди. Мазкур статистика "Opta" нашри томонидан чоп этилган. Шунингдек, собиқ "Арсенал" футболчиси Мезут Ўзил хабарга ўз реакциясини билдирди. 

Image

Таржимаси: "Бу рекордни яна ким ҳам янгилай оларди. "Bottle Job" клуби қайтди". Бу атама ҳар доим ёмон натижалари билан эсланадиган клуб ёки спортчига нисбатан ишлатилади. 

Биламизки, "Арсенал" ва "Тоттенхэм" доимо бир-бирини ёмон кўриб келган. Улар иштирокидаги ўйинлар курашларга бой ўтади. Айнан мана шундай муҳитдан кейин Ўзилда "шпорлар"га нисбатан нафрат уйғонган. 

Маълумот учун, сўнгги марта "Шимолий Лондон дерби"сида томонлар дурангга имзо чекканди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!