"Металлург" бош мураббийи: Чемпионатни шу ойда якунласак, яхши бўлар эди

Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Металлург" (0:0) учрашувидан сўнг, меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун бизни оғир ўйин кутиб турганини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. "Сўғдиёна" доимо бизни мағлуб этишни истайди, биз ҳам худди шундай мақсадда майдонга чиқамиз. Қўшнилар ўртасидаги кичик дерби, десак ҳам бўлади.

Бугун иккала томон ҳам бор имкониятларини ишга сола билмади, оғир учрашувда очко ишладик. Энди миллий терма жамоа йиғини бошланади. Шу муносабат билан юзага келадиган танаффусда жисмоний ҳолатни сақлаб қолиш учун жиддий ишлашимиз лозим. Турли сабаблар билан чемпионатимиз чўзилиб кетди. Ноябрь ойидаёқ чемпионатни тугатсак бўларди, жароҳатларни даволаш, кейинги – янги мавсумга тайёргарлик кўрсак ҳам бўларди. Бироқ бу бизнинг қарор эмас, юқори ташкилотларимиз ҳал этади.
Бугунги учрашувдаги натижа ўйинга мос ва мутлақо адолатли бўлди", - деди Андрей Шипилов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!