"Металлург" икки йил давомида қайд этган натижасини бу сафар уддалай олмади!
Coca-Cola Суперлиганинг якунланишига бир тур қолди. Совриндор жамоалар номи маълум бўлиб улгурди. Фақат лигани қайси клуб тарк этиши охирги турда аниқланади. Қолаверса, айрим жамоаларнинг катта эҳтимол билан мавсумни қайси поғонада якунлаши ҳам ойдинлашиб қолди.
Гап шундаки, Бекободнинг “Металлург” клуби охирги икки йилдан бери чемпионатни 5-ўринда тугатаётганди. Жамоанинг бу йилги мақсади ҳам ўша натижани такрорлаш эди. Бироқ вазият ўзгарди ва бекободликлар икки йил давомида қайд этган натижасини қайтара олмади.
Нега деганда, клуб айни пайтда 36 очко билан 6-ўринда боряпти. 5-поғонадаги “Қўқон-1912”да 41 очко мавжуд. Шундай экан, сўнгги турда “Металлург” ғалаба қозонган тақдирда ҳам қўқонликларга ета олмайди. Лекин ҳали бекободликлар мавсумни 6-ўринда якунлаши ҳам даргумон. Бунинг учун охирги турда сафарда “Машъал”ни мағлуб этиши керак бўлади.
Фикрлар