"Металлург" "Шўртан" етакчисини қўлга киритди

Янги мавсумга режа асосида пухта тайёргарлик кўраётган "Металлург" таркибни шакллантириш ишларида ҳам фаолликни унутмаяпти.

Жумладан, ярим ҳимоя чизиғига тажрибали футболчи, ўзбек футболи ишқибозларига яхши таниш бўлган Дониёр Нарзуллаев таклиф этилди. 2021 йил бекободликлар шарафини ҳимоя қилган вингер яна "Металлург"га қайтди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Тажрибали футболчи Ўзбекистон Суперлигасида 156 та ўйинда 10 та гол урган ва 11 марта шерикларига голли узатма етказиб берган. Осиё Чемпионлар лигасида 11 учрашувда майдонга тушган (2 та ассист), ОЧЛ 2 мусобақасининг 2 беллашувида (1 та ассист) ва ОФК Кубогида 4 та ўйин (1 та ассист) ўтказган. Ўтган мавсум Ғузорнинг "Шўртан" клуби етакчи футболчиларидан бири бўлиб, клуб сафида Суперлиганинг 26 учрашувида 6 та гол уриб, 4 та голли узатма етказиб берган, қатор беллашувларда жамоани майдонга сардор сифатида бошлаб тушган. 

Дониёр профессионал фаолияти давомида "Насаф", "Металлург", "Нефтчи" ва "Шўртан" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 

Маълумот учун

Дониёр Нарзуллаев
Туғилган санаси: 11.04.1995
Туғилган жойи: Қарши шаҳри
Бўйи: 1.81
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Насаф", "Металлург", "Нефтчи", "Шўртан".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!