"Металлург" яна бир трансферни эълон қилди (фото)

Ўтган мавсум Суперлигада “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя этган сербиялик Иван Йосович “Металлург” аъзосига айланди. Тажрибали ҳимоячи бу мавсум бекободликлар ҳимоя қўрғонини мустаҳкамлашга бел боғлаган.

Йосович Югославиянинг Иваница шаҳрида, 1989 йилнинг 27 декабрь санасида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини қадрдон шаҳрида – “Явор” жамоасида бошлаган Иван етти мавсум ушбу клуб ихтиёрида бўлди.

Бироқ Йосовичнинг кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини таъминлаш мақсадида клуб раҳбарияти турли йилларда уни “Слога”, “Раднички”, “Бачинчи” сингари клубларга ижарага берди. 2015 йилнинг биринчи ярмини “Борац Чачак” клубида ўтказганидан кейингина у 2019 йилга қадар “Явор Иваница” жамоасининг асосий таркиб ўйинчисига айланди.

“Қўқон-1912” жамоасига “Инджия” клубидан ўтди. Уч йил мобайнида қўқонликлар таркибида Суперлиганинг 66 учрашувида майдонга чиқди ва 8 та гол урди. 16 марта ҳакамлар томонидан сариқ карточка билан “сийланди”.

йосович

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!