"Металлург"ни яна бир ўйинчи тарк этди
Ёзги трансфер ойнасида даврида “Металлург” футбол клуби яна бир ўйинчи билан хайрлашди. Куни кеча жамоа ярим ҳимоячиси Исломбек Исоқжонов клуб билан иккиёқлама шартномани бекор қилиш борасида имзо чекди.
Исломбек Исоқжонов биринчи даврада “Металлург” таркибида 10 та ўйинда майдонга тушди. 323 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилиб, 1 марта огоҳлантирилди.
Исломбек Исоқжоновга “Металлург” ПФК таркибида биринчи даврадаги самарали фаолияти учун миннатдорлик билдирамиз ва унинг кейинги фаолиятига омад ёр бўлишини тилаймиз, - дейилади клуб матбуот хизматининг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Фозил Мусаев билан Саламат Қуттибоев ҳам бекободликлар сафини тарк этишганди.
Фикрлар