"Металлург"нинг испаниялик собиқ устози яна юртимизга қайтди
“Металлург” клубининг испаниялик собиқ бош мураббийи Луисма Эрнандес яқинда оиласи билан юртимизга қайтди.
Маълумки, Эрнандес аввалига “Металлург”нинг “Эл Голазо” футбол академиясини бошқарди. Кейин эса 2022 йилнинг 1 январидан 2023 йилнинг 27 март кунига қадар у “Металлург” клуби бош мураббий сифатида фаолият олиб борди.
Sports.uz журналисти Эрнандес билан боғланганида мутахассис чиндан ҳам оиласи билан Тошкентга келганини маълум қилди. Ҳозирда унга янги таклифлар ҳам билдирилмоқда. Мутахассис тез орада янги жамоада иш бошлаши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар