Мейвезер: Мен 36 дақиқада 300 млн доллар ишлаб топаман
Ads

Бокс бўйича беш вазн тофиасининг собиқ жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер UFC жангчиси ирландиялик Конор Макгрегор билан бўладиган тўқнашувда 300 млн доллардан кўп ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Биз 4 ёки 5 йилга тузиладиган шартномалар ҳақида гапирмаяпмиз. 36 дақиқа мен 300 млн ёеи ундан ҳам кўпроқ ишлаб топаман. Ҳа, атиги 36 дақиқада, — дея Мейвезернинг сўзларини келтиради TMZ нашри.

Эслатиб ўтамиз, Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги қарама-қаршилик 26 август куни Лас-Вегасада (Невада штати, АҚШ) ташкил қилиниши режалаштирилган. Мазкур жанг бокс қоидалари бўйича биринчи ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилади.