Микель Мерино: "Оғир ўйин бўлди. Бироқ, хотиржам бўлишимиз мумкин"
Испания миллий терма жамоаси футболчиси Микель Мерино Миллатлар лигаси доирасида Дания устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди:
"Нима учун Дания гуруҳни бошқараётганини кўрдингиз. Бугун биз учун жуда оғир ўйин бўлди. Қўлга киритилган уч очко учун хурсанд бўлишимиз мумкин. Ҳимояда беш нафар ўйинчи бўлган зич ҳимояланувчи жамоаларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин.
Биз бир-иккита қулай вазиятлар яратдик. Биз комбинациялар яратишни ва очиқ зоналарни қидиришни давом эттирдик. Қолаверса, уларнинг қарши ҳужумларига эътибор қаратишимиз ҳам керак эди. Энди навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрамиз", - деди испаниялик ярим ҳимоячи.
Фикрлар