Милан - Словакияда йил футболчиси

"Интер" клуби ҳимоячиси Милан Шкриньяр Словакияда 2019 йилнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Мураббийлар ва журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра 25 ёшли футболчи энг кўп овоз тўплаган.

Кучли учликдан эса "Ньюкасл" дарвозабони Мартин Дубравка ҳамда "Далянь Ифан" ярим ҳимоячиси Марек Гамшиклар жой олишди.

Йилнинг энг яхши мураббийи эса “Слован” клуби устози Ян Козак бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!