"Милан", "Интер" ҳамда Сербия терма жамоаси собиқ бош мураббийи вафот этди
Сербиялик таниқли мураббий Синиша Михайлович вафот этди. Югославиялик собиқ футболчи 53 ёшида дунёдан кўз юмди.
2019 йилнинг июль ойида Михайлович лейкемия касаллигига чалинди. У суяк илиги трансплантациясини ўтказди ва учта кимётерапия курсидан сўнг касаллик чекина бошлади. Бироқ касалликнинг янги цикли пайдо бўлди. У охиригача курашди, аммо касаллик кучлироқ эди.
Маълумот учун, у "Интер", "Милан", "Торино", "Фиорентина" ва яна бир қатор А Серия клублари, "Спортинг" ва Сербия терма жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб борган.
Фикрлар