"Милан" афсонасининг ўғли "Интер"га ўтиши мумкин

"Монца" ярим ҳимоячиси Даниэль Мальдини "Интер"нинг нишонига айланди. "Милан" тарбияланувчиси ва "россонери" афсонаси - Паоло Мальдинининг ўғли жорий мавсумда ишончли ўйин кўрсатмоқда ва бу аллақачон Италия терма жамоаси устози Лучано Спалеттининг ҳам эътиборини тортган.

Журналист Паскуале Гуарронинг хабар беришича, 22 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячига чиндан ҳам "Интер" қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ ва ҳали музокаралар режалаштирилмаган.

Даниэль Мальдини ўтган ёз эркин агент сифатида "Милан"дан "Монца"га кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум А Сериянинг еттита учрашувида майдонга тушди ва битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!