"Милан" бош мураббийи билан узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи

"Милан" раҳбарияти бош мураббий Стефано Пиоли билан шартномани узайтириш ниятида, дея хабар берди журналист Николо Скира.

Манбага кўра, Милан клуби 57 ёшли италиялик мутахассисга яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2024 йилгача келишув таклиф қилмоқда.

Пиоли “Милан”ни 2019 йилнинг октябридан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 2021/22 йилги мавсумда Италия чемпиони бўлди. "Россонерилар" айни пайт А Серия турнир жадвалида 23 очко билан 3-ўринда кетмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!