"Милан" Браим Диазнинг ўйинидан норози

"Милан" Браим Диас учун "Реал"га 22 миллион евро тўламоқчи эмас.

"Қаймоқранглилар" футболчиси Браим Диас "Милан" таркибида 22 миллион евро евазига сотиб олиш шарти билан жорий мавсум охиригача ижарага олинган. "ABC" нашри хабарига кўра, "россонерлар" 23 ёшли футболчининг жорий мавсумдаги ўйин норози ва шуни ҳисобга олган ҳолда Диазни бу пулга арзимайди деб ҳисоблайди. Катта эҳтимол билан испаниялик ёзда  "Реал" Мадридга қайтади. Бироқ, Италия клуби ҳужумкор ярим ҳимоячини арзон нархда сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин.

Эслатиб ўиамиз, Браим жорий мавсумда 28 ўйинда қатнашиб, 5 та гол урди ва 2 та самарали узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали уни 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!