"Милан" бразилиялик ёш иқтидорга қизиқиш билдирди
"Милан" "Сантос"нинг ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олиши мумкин.
Италия клуби 18 ёшли Анжело Боржесга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради "Calciomercato". Футболчининг нархи борасида клубларнинг фикри турлича. Бразилияликлар ушбу трансфер учун 20 миллион евро ва турли бонуслар олмоқчи. "Россонерилар" эса тахминан 15 миллион таклиф қилишга тайёр.
Боржесга "Ньюкасл" ва АПЛнинг бошқа клублари ҳам қизиқиш билдирганини қўшимча қилиш мумкин. 2022 йилда вингер Бразилия чемпионатида "Сантос" сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар