"Милан" етакчисини "Челси"га қўйиб юбормоқчи эмас
"Милан" раҳбарияти португалиялик ҳужумчи Рафаэль Леау билан шартномани узайтиришдан манфаатдор. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конурнинг хабар бермоқда.
Манбага кўра, "россонерилар" 23 ёшли футболчига 2027 йилнинг ўрталарига қадар амал қиладиган битим таклиф қилди. Музокаралар сабаби Рафаэлга Лондоннинг "Челси" жамоаси жиддий қизиқиш бўлган. “Аристократлар” ёзги трансфер ойнасида ҳужумчи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилди.
Италия А сериясининг янги мавсумида Леау бешта ўйинда қатнашиб, учта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар