"Милан" франциялик футболчиси билан шартномани узайтирди

  • 8 январь, 2023, 09:25
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Милан" клуби ярим ҳимоячи Исмаэль Беннасер билан шартномани узайтирди.

"News Sky Sport" нашрининг хабарига кўра, томонлар шартномани 2027 йилгача узайтириш бўйича келишувга эришди. Футболчининг маоши бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 4 миллион еврони ташкил қилади. Бундан ташқари, шартномада 50 миллион евро товон пули сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серияда 16 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва яна шунча голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!