"Милан" футболчиси ғалати ҳаракати сабаб ЕЧЛ тарихидан жой олди

Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувида “Милан” ўз майдонида “Челси”ни қабул қилди. Лондон клуби биринчи таймда пенальти сабаб ҳисобни очди.

Миланликлар футболчиси Фикайо Томори ўз жарима майдончаси ичида Кай Хаверцга нисбатан қоида бузди ва ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўриллди. Белгиланган 11-метрлик жаримани Жоржиньо муваффақиятли амалга оширди.

Шу тариқа, Томори Чемпионлар лигаси доирасидаги инглиз жамоаларига қарши ўйинда қизил карточка олган биринчи англиялик футболчиси бўлди. Маълум бўлишича, аввал мусобақа доирасида бунақа натижа умуман кузатилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!