“Милан” ҳужумчиси бедарак йўқолди

Трансфер ҳуқуқи “Милан”га тегишли бўлган 20 ёшли Эмиль Робак ижара асосида Швециянинг “Норрчёпинг” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди.

Corriere della Sera нашрининг маълум қилишича, ҳужумчини икки ҳафтадан бери ҳеч ким топа олмаяпти. Эмиль Робак қаерда эканини оила аъзолари ҳам, жамоадошлари ҳам билмайди.

Робак икки ҳафтадан буён машғулотларга келмаяпти. “Норрчёпинг” спорт директори футболчига қўнғироқ қилган, лекин у билан боғланишнинг имкони бўлмаган. Эмиль дўстларининг бирортасини режаларидан огоҳ қилмаган.

Маҳаллий матбуот футболчининг бедарак йўқолгани ҳақида хабарлар тарқата бошлади.

Робан “Милан” клубига 2020 йили келган эди. Унинг швецияликлар билан ижара шартномаси ноябрь ойида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!