"Милан" ҳужумчисининг маошини оширмоқчи
"Милан" ҳужумчиси Рафаэль Леау яқин келажакда жамоада қолиши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио ўз сайтида хабар берди.
Манбага кўра, "россонерилар" футболчига йилига 7 миллион евро маош таклиф қилган. Бунинг устига португалиялик футболчининг ўзи ҳам жамоада қолишни истамоқда. "Қизил-қоралар" шунингдек, ҳужумчи Оливье Жиру ва ярим ҳимоячи Исмоил Беннасер билан ҳам шартномани узайтириш ниятида. Стефано Пиоли шогирдлари 33 очко билан А Серияда иккинчи ўринда бормоқда.
Леаунинг "Милан" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. У "Милан" сафида барча мусобақалар доирасида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Рафаэль шунингдек, Португалия терма жамоаси сафида Қатардаги жаҳон чемпионатида ҳам иккита гол урган.
Фикрлар