Милан Италияга қайтиши мумкин
ПСЖ марказий ҳимоячиси Милан Шкриньяр клубдаги ҳозирги ҳолатидан норози. Словакиялик футболчи Луис Энрике жамоасининг захира ўйинчисига айланиб қолди ва шу сабабли қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этишни ўйламоқда.
Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Шкриньяр январь ойида Италия А Сериясига қайтиши мумкин, аммо у узоқ вақт ўйнаган "Интер"га эмас. Унга чемпионатнинг яна бир гранди - Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқмоқда. Словакиялик футболчи катта эҳтимол билан давралар оралиғида Тиаго Мотта жамоаси билан шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, Шкриньяр 2023 йилнинг ёзида “Интер”дан эркин агент сифатида ПСЖга кўчиб ўтган эди. Ҳимоячи жорий мавсумда Париж клубининг асосий таркибидан жой ололмаяпти.
Фикрлар