"Милан" жароҳатлар кўплиги сабаб ҳимоячисини ижарадан қайтариб олди

"Милан" "Вильярреал"дан ҳимоячиси Маттео Габбияни ортга қайтарди. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди. 

Маълум бўлишича, "россонерилар" ижара муддати тугашидан олдин ҳимоячини ортга қайтариб олган. Сабаби, миланликларнинг бир қатор ҳимоячилари сафдан чиққан, уларнинг ўрнини эса тезда тўлдириш лозим эди. 

Эслатиб ўтамиз, Габбия Ла Лиганинг жорий мавсумида 7 та ўйинда майдонга тушди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!