"Милан" Жиру билан шартномани узайтирди
Италиянинг амалдаги чемпиони "Милан" етакчиларидан бири бўлган франциялик тажрибали ҳужумчи Оливье Жиру билан янги шартнома борасида келишувга эришди.
Gazzetta dello Sport хабарига кўра, миланликлар 36 ёшли франциялик футболчи билан янги битим бўйича энди ортиқча муаммоларга дуч келмайди. Унга кўра, янги келишув 2024 йилнинг июнигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Жирунинг "Милан" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача мўлжалланган эди. Ҳужумчининг ўзи яна бир мавсум Италия клубида қолишга қарши эмаслигини билдирди ва ўз ўрнида раҳбарият бу таклифни жавобсиз қолдирмади.
Маълумот учун, жорий мавсум Оливье Жиру "қизил-қоралар" таркибида Италия чемпионатининг 13 та баҳсида майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар