"Милан" Жируга янги шартнома таклиф қилмоқчи

CHERY AUTO

"Милан" ҳужумчи Оливье Жируга янги шартнома таклиф қилади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Футболчининг "россонерилар" билан амалдаги битими мавсум охиригача амал қилади. “Қизил-қоралар” футболчига шартномани 2025 йилнинг июнигача узайтиришни таклиф қилади. Французда бошқа вариантлар ҳам бор. У МЛС ва Саудия Арабистонидан яхшигина маошли таклифлар олди.

Жиру “Милан” сафида 2021 йилдан буён тўп суради. Жорий мавсумда 37 ёшли ҳужумчи барча турнирларда 12 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию